Смитсониан иниститути вакиллари Хивада

            Бугун Ичон-Қалъа музей қўриқхонаси мажлислар залида Европа Тикланиш ва Тараққиёт Банки маслахатчилари - АҚШ Смитсониан иниститути вакиллари билан музейимиз ходимлари давра сухбати ўтказишди.

            Давра сухбатида АҚШ Смитсониан иниститути вакиллари - доктор Джим Дойч, Ребекка Качовский ва доктор Саманта Питерсонлар ва Ичон Қалъа музей қўриқхонаси директори Ш.Матякубов, директор ўринбосари М.Абдурасулов, илмий котиб т.ф.н К.Худайберганов, маданий ёдгорликларни сақлаш бўлими бошлиғи И.Рахимов, етакчи мутахасис Х.Мадалиев ва К.Машариповлар иштирок этишди.   

            Сухбат мавзуси - музейларга ташриф буюрувчиларни ўсишини бахолаш, маданий иншоотларни бошқарувчи мутахасисларни малакасини ошириш ва маданий иншоотларни таништирувчи мутахасисларни иқтидорий малакаларини ўстириш масалаларига атрофлича тўтаб ўтилди.

            Мазкур масалаларда Хива Ичон-Қалъа давлат музей қўриқхонасида амалга оширилаётган ишлар, музейга янги технологияларни қўлланилиш даражаси, музей фондлари ва уларни сақланиш холатлари, хавфсизлик, эски шахар ичидаги маданий иншоотларни сақланиш даражалари ва уларни тамирлаш масалалари бўйича фикр алмашувлар тарзида субатлашилди.

            Мехмонларни берган саволларига музей-қўриқхона ходимлари атрофлича жавоб беришди ва ўз навбатида келгусида музейларни ривожлантириш стратегияси ва жахон музейларидаги тенденциялар хақида мехмонлардан илмий - амалий тажрибалар ўртоқлашилди.

            ЕТТБ маслахатчилари бир хафта давомида музей-қўриқхонамизни барча бўлимларида бўлиб - атрофлича ўрганиш олиб боришларини ва бунда музей илмий ходимлари уларга илмий-амалий ёрдам беришларини сўрашди.