Хива куни кенг нишонланди

         Хива шахрининг 2500 йиллиги кенг нишонланган кундан буён (1997) 20 октябрь санаси анъанвий тарзда хар йили Хива куни сифатида кенг нишонланиб келинмоқда. Бу галги тантаналар, турли маданий-маърифий тадбирлар ҳам ўзига хос байрамга айланди.

         Ичан-Қалъа ҳудудида бўлиб ўтган ижодий жамоалар ижросидаги куй-қўшиқлар, рақслар, достон қўшиқлари, халфачилик йўналишидаги фольклор қўшиқлари хорижий ва маҳаллий сайёхларда, шунингдек барча қатнашчиларга чексиз завқ-шавқ бағишлади.

         Музей қўриқхона маъмурияти ташаббуси билан ташкил этилган фольклор байрами ана шу тантаналарга уланиб кетди. Ичан Қалъада халқ хунармандчилиги кўргазмалари хам ташкил этилди.

         Шунингдек, сайёхлар, ўқувчи ёшлар иштирокида музей бўлимларида турли мавзуларда олимлар, илмий ходимлар, ижодкорлар томонидан маърузалар ўқилди, очиқ дарс ва мулоқотлар, давра сухбатлари ўтказилди.

         Тадбирлар давомида бугунги кунда тарихни ўрганиш, моддий ва номоддий меросни асраш, келажак авлодларга етказиш ҳамда мамлакатимизда, Хоразм вилоятида туризмни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган хайрли ишлар алохида қайд этилди.

         Хива кунига бағишланган маданий маърифий тадбирлар маълим муассасалари, мехнат жамоаларида хам бўлиб ўтди.

Ичан Қалъа давлат музей қўриқхонаси матбуот хизмати.