Савоб ишни хар ким хар кун қилиши керак

          Ўзбекистон Республикаси Президенти - Ш.М.Мирзиёевни каранавирус пандемеяси бўлиб турган хозирги мураккаб вақтда - жамиятимизнинг иқтисодий ахволи қийин бўлган қатламига - саховатпеша инсонлар, тадбиркорлар ва идора-ташкилотилар рахбарлари тамонидан қўллаб қувватлашга чақириғига жавобан Ичон-Қалъа давлат музей қўриқхонаси жамоаси Республикамиз музейлари орасида биринчилардан бўлиб  хайр-саховат тадбирларини давом эттирган (http://khivamuseum.uz/uz/uyda-koling) ҳолда, муқаддас рамозон ойида Хива шахар Ичон-Қалъа махалласида коронавирус пандемияси сабабли карантин холатида қийналиб қолган 20 та хонадонни оталиққа олиб - уларга зарур озиқ-овкатлар жамламасини етказиб беришни бошлади.

         Ушбу хайр-саховат тадбирлари карантин муддати тугагунча давом этади.

         Ичон - Қалъа давлат музей қўриқхонаси жамоаси барча саховатпеша инсонларни ушбу чақириққа қўшилишини ва ўз яқинларига доимо эътиборли бўлиб - муқаддас рамазон ойида савобли амалларни кўплаб қилишликга дават этади.