Музейда тадбир

          Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг шоир, тарихчи, таржимон ва Хива хонлигида бош мироб вазифасида фаолият кўрсатган Муҳаммад Ризо Огаҳий таваллудининг 210 йиллигини ўтказиш тўғрисидаги қарори ижросини таъминлаш бўйича бугун Хива Ичан – Қалъа давлат музей қўриқхонаси “Хива хонлиги тарихи” бўлимида маънавий – маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирда талаба ва ўқувчи ёшлар, маҳаллий сайёхлар  иштирок этишди.

          Унда музей илмий ходимлари томонидан давлат арбоби, тарихчи ва шоир - Огаҳий қолдирган бой мерос ва унинг бугунги кундаги аҳамияти ҳақида иштирокчиларга маълумотлар берилди ва кўргазма бўйлаб экскурсия ўтказилди.