Буюк шоир ёди

          14 февраль куни Хива шахар 17-сон умум таълим мактаби ўқувчилари тамонидан - "Ичон-Қалъа" музей қўриқхонасининг - "Мустақил Ўзбекистон - озод ва обод Ватан" кўргазмасида - Шох ва шоир, қомусий олим, забардаст давлат арбоби ва мохир саркарда - Захириддин Мухаммад Бобур бобомиз таваллудининг 536 йиллигига бағишланган - "Буюк шоир ёди" номли мавзуда тадбир бўлиб ўтди.

         Тадбирда музей қурикхона илмий ходимлари билан биргаликда Ўзбекистон "Миллий тикланиш" Демократик Партияси етакчи мутахасиси Зилола Мадаминова қатнашди. Тадбир чуқур мазмунга ва маьнога бой даражада бўлиб ўтиб, ўқувчилар тамонидан қуйилган сахна кўринишлари Захриддин Мухаммад Бобур бобомиз ижодидан келтирилган шеърий парчалар тадбир иштирокчилари қалбидан чуқур жой эгаллади. Тадбир охирига бориб фаол қатнашган уқувчиларга музей маъмурияти тамонидан тайёрланган мақтов ёрликлар ва илмий ходимлар тамонидан китоблар совға қилинди.

         Шу куннинг ўзида шахардаги 4-сон умум таьлим мактабида мактаб укувчилари тамонидан "Буюк аждодимиз ёшлар калбида" мавзусида хотира кечасиутказилди. Хотира кечасида музейнинг "Хунармандчилик тарихи" булими илмий ходимлари Фуркат Рахимов ва БонуЮсупова лар хам уз маьрузалари билан иштирок этдилар. Ўқувчилар  тамонидан тайёрланилган сахна кўринишлари, ёд олинган ғазалу - шеьрлари билан тадбир катнашувчиларни хушнуд этиб буюк бобомизнинг хакикий издошлари эканлигини исботлашди. Хотира кечасида мактаб директори Саъдулла Юсупов сўзга чикиб - "Ичан-Кальа" музей қўрикхонаси маьмурияти ва илмий ходимларига уз миннатдорчилигини билдирди.