Халқаро хамкорлик натижалари

          Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар махкамасининг хорижий инвестицияларни жалб қилиш, тарихий  маданий меъморий обидаларни асраб авайлаш ва қайта тамирлаш, хорижий хамкорлар билан ижодий ва инвестицион сохаларда хамкорликни ривожлантириш бўйича қатор қарор ва топшириқларини бажариш борасида - Хива Ичон-Қалъа музей қўриқхонасида йил бошидан қўпгина ижобий ишлар амалга оширилди.

          Куни кеча меъморий обидаларни сақлаш, таъмирлаш ишларига асосий эътиборини қаратиб келаётган   “Ичан-Қалъа” давлат музей-қўриқхонаси жамоаси Тошҳовли саройини таъмирлаш учун 150 минг долларлик АҚШ давлат грантини ютганлиги тўғрисидаги ҳужжатни қўлга киритди. Ушбу грант бўйича ишлар музей-қўриқхона ходимлари тамонидан йил бошидан бошланган эди. Бугун ушбу ҳужжатни Америка Қўшма Штатлари маданий мерос дастури бўйича менеджер - олима Лаура А.Тедеско ва АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиласи маданият ва дастурлар бўйича атташе ёрдамчиси - Мухлиса Расуловалар тамонидан музей-қўриқхона директори Шоназар Матякубовга топширишди.

         Кун давомида Тошҳовли саройининг таъмирга муҳтож жойлари яна бир бор кўздан кечирилиб, қилинадиган ишлар сарҳисоб қилинди ва доимий ҳамкорлик қилиш белгилаб олинди.