Халқаро хамкорлик ришталари

            Хива Ичон-Қалъа музейи рахбарияти Москва шахрида ўтаётган Интермузей19 халқаро музейлар фестивали доирасида Россия Федерациясининг бир қанча музейлари билан тажриба алмашиб - хамкорлик мемарандумлари имзолади.

            Жумладан "Есраосиё археология музейи" ва Россия Давлат Шарқ халқлари музейларида бўлиб келгусида хамкорликда кўчма кўргазмалар уюштириш ва юртимиз тарихига оид ноёб музей экспонатларида нусхалар олиш буйича шартномалар имзоланди.

            2019 йил сентябр - октябр ойларида Хива Ичон-Қалъа музей қўриқхонасида очилиши кузда тутилган Қадим Хоразм тарихи кўргазмаси, Хоразмшохлар ва Хива Хонлиги тарихи кўргазмаларида Россия Федерацияси музейларида сақланаётган ноёб музей экспонатларидан иборат кўчма кўргазмалар ташкил қилиш бўича хакорликга келишилди.