“Ичан қалъа” музей - қўриқхонасидада қовун сайли ўтказилади.

          Шу йилнинг 11-13 август кунлари Хива шаҳри “Ичан қалъа” давлат музей-қўриқхонаси ҳудудида қовун сайли ўтказилади. 

          Хоразм қовунчилигини кенг тарғиб қилиш орқали маҳаллий ва хорижий сайёҳларни эътиборини қаратиш ва сайёҳлар оқимини ошириш мақсадида ўтказилаётган мазкур тадбир доирасида полиз (қовоқ, тарвуз) ва мевали боғ маҳсулотлари (шафтоли, олма, узум, нок ва қуруқ мевалар) кўргазмаси ўтказилади.

          Бундан ташқари мазкур кўргазма давомида фестивал дастури: фолклор-этнографик гуруҳлари, ёш эстрада хонандаларининг чиқишлари, театрлаштирилган саҳналар, ҳунармандчилик маҳсулотлари намойиши ҳам ўтказилади.