"KAZAKH TV" телеканали - Хивада

Шу йилнинг 13 август куни Қозоғистон Республикасининг "KAZAKH TV" телеканали "Pan Production" телестудиа ижодкорлари Хоразм вилояти Хива шаҳрига ташриф буюуришди. 

Ташрифдан кўзланган асосий мақсад мазкур телеканал орқали намойиш этиладиган «Grand buildings» теледастури учун 25 дақиқалик кўрсатув суратга олиш ва бу орқали Хоразмнинг сайёҳлик имкониятларини кўрсатиб беришдир. 

Уларга "Ичан-Қалъа" давлат музеё-қўриқхонасида М.Абдурасулов ва М.Машариповлар хамрохлик қилишди ва тасвирга олиш жараёнида амалий ёрдам кўрсатишди.

Продюсер Наталя Панова бошчилигидаги ижодий гуруҳ тасвирга олиш ишлари давомида Хива шаҳридаги "Нуриллабой саройи" мажмуаси ва “Ичан Қалъа” давлат музей қўриқхонасидаги тарихий обидаларни суратга олишди. 

Қозоғистонлаги машҳур телеканаллардан бири бўлган "KAZAKH TV" спутник орқали 118 давлатда намойиш этилади. Теледастурлар ҳам 5 тилда яни қозоқ, рус, қирғиз, ингилиз ва ўзбек тилларида тайёрланади. Телеканал You-tube сайтидаги расмий саҳифасида 60.000 лан ортиқ фойдалувчиларига эга.

Телеканалнинг расмий сайти - https://kazakh-tv.kz/ 

Эндиликда ушбу дастур орқали томошабинлар Хоразмнинг сайёҳлик салоҳияти, унинг тарихи, маданияти, анъаналари ва замонавий ҳолати, миллий таомлар ва маҳаллий усталар ижоди билан танишиш имконига эга бўлишади.