ОБИДАЛАР ИШОНЧЛИ МУҲОФАЗАДА

  Тарихий биноларини сақлаш ҳамма даврларда  ҳам долзарб вазифаларидан бири бўлиб келган. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиеёв шу йил 12 март куни Хоразм вилоятига, жумладан Хива шаҳрига ташрифи чоғида  худди шу фикрни алоҳида таъкидлаган ва бу борада муҳим топшириқ ҳамда тавсиялар берган эди.
    Айни кунларда шу асосда келгусидаги муҳим вазифалар белгиланиб хайрли ишлар бошлаб юборилди. 
    Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш Хоразм вилоят департаменти ихтиёридаги  музей шаҳар худудидаги 54 та тарихий-меъморий обида ва 2 та археологик ёдгорлик, жами 56 та маданий мерос обектлари эндиликда Ичан-Қалъа давлат музей қўриқхонаси тасарруфига ўтказилди. 
    Техник ва илмий ходимларни жалб қилган ҳолда ушбу тарихий меъморий ёдгорликларнинг тарихи, сақланиши ҳолати, уларни асраб – авайлаш ҳамда  фойдаланиш юзасидан тадқиқот ва амалий ишларга  киришилди.
    56 та  тарихий обида хақида тўла маълумот берувчи альбом ва буклетлар тайёрлаш, худди шундай альбомни кейинчалик  Ичан-Қалъа маҳалласида  жойлашган 375 та аҳоли турар жойлари бўйича ҳам шакллантириш режалаштирилди. 
    8,5 миллон долларлик грант маблағи ҳисобидан хитойлик мутахассислар томонидан қайта тикланган Амир Тўра мадрасасида яқин келгусида реставраторлар ўқитиладиган мактаб иш бошлайди.