Президент Мурожаатномаси италиялик сайёҳни ҳам таъсирлантирди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг парламентга қилган мурожаатномасини нафақат халқимиз балки хорижий сайёҳлар ҳам кузатиб борди.
 
Хоразм вилоятида туман ва шаҳарларининг диққатга сазовор жойлари, фуқаролар билан гавжум масканларига мониторлар ўрнатилди. Шунингдек, меҳмонхоналарда ҳам интернет орқали мурожаатнома билан танишиш имконияти яратилди. "Ичан-Қалъа" давлат музей қўриқхонасига саёҳат қилаётган хорижлик меҳмонлар музей-қўриқхона сайёхлик-ахборот марказида мурожаатномани интернет ТВ рқали тўғридан-тўғри тамоша қилишди. Улар мамлакат раҳбарининг ўтган 2019 йилда ҳар бир соҳада амалга оширилган ислоҳотлар ҳақидаги сўзларини катта қизиқиш билан тинглашди. Айниқса, Ўзбекистон ёшлари келажагига ғамхўрлик қилиш борасидаги фикрлар уларга катта таассурот қолдирди.
photo_2020-01-25_09-25-06.jpg
 
– Менинг Ўзбекистонга илк маротаба келишим, – деди италиялик сайёҳ Франcесcо Паcе. – Саёҳатим давомида мамлакатингиздаги муҳим сиёсий воқеа, яъни, Президентингизнинг мамлакат парламентига қилган мурожаатини кузатиш имконига эга бўлдим. Бу менга катта фахр-ифтихор бағишлади. Мурожаатномани инглиз тилида тинглаш шароити яратилгани бизларни жуда мамнун қилди. Ундаги ҳар бир сўзлар мамлакат тараққиётини кўзлаб айтилгани Ўзбекистон ривожини таъминлаши шубҳасиз. Давлат раҳбарининг ёшлар ҳақида билдирган фикрлари, уларнинг эртасини қайғуриб қилган ғамхўрлиги бизларни жуда таъсирлантирди. Мен ўзим талабаман. Шу боис ёшлар ва таълим соҳаси хусусидаги ҳар бир сўзни диққат билан тингладим. Таассуротларим аъло. Мамлакатингизда ёшлар тақдири сиёсат даражасига кўтарилиши, бу эртанги кунингизни янада порлоқ ва буюк бўлишидан далолатдир.
 
Мурожаатномада туризм соҳасида олиб борилган амалий саъй-ҳаракатлар ва уларнинг натижаси алоҳида эътироф этилгани сайёҳларнинг мамлакат ҳақидаги тасаввурларини янада кенгайтирди. Туризм инфратузилмасини яхшилашга қаратилган келгуси режаларни чет эллик сайёҳлар мамнунлик билан қарши олди.
 
Аҳмаджон ШОКИРОВ, ЎзА