Хоразм санъати “Севимли” да

          “Севимли” телеканали  орқали 2020 йил 1-7 июнь кунлари  “Хоразм маданияти ва санъати ҳафталиги” доирасида воҳанинг таниқли хонандалари ижросидаги концерт дастурлари тўғридан-тўғри , жонли ижрода эфирга узатилмоқда. Эфир давомида мухлислардан келаётган смс хабарларга қарганда - ушбу лойиха томошабинлар тамонидан илиқ кутуб олинмоқда. Лойихани нафақат Республикамиз - балки қўни республикалардан хам томоша қилинаяпди ва интернет тармоқларида кузатиб борилаяпди.  
           Музей шаҳар Хиванинг Ичан-қалъа худудидаги тарихий обидалар бағридан туриб намойиш этилаётган дастурлар телетомошабинларга чексиз завқ бағишламоқда, шу билан бирга уларда музей шахарга саёҳат қилиш орзусини ҳам уйғотмоқда.
           Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артистлар Раҳматжон Қурбонов, Тўлқин Жобборов, Бунёдбек Саидов шунингдек, истеъдодли хонанда Дилмурод Султоновлар ижросидаги қўшиқлар билан бирга Хоразм вилояти қўғирчоқ театри ижодий жамоаси томонидан намойиш этилган бир-биридан қизиқарли томошалар миллий рақслар барчага хушнудлик бағишлади. 
          Карантин даврида музей шахар бағридан жонли ижродаги концерт давом этмоқда.