Музей фаолияти такомиллашмоқда

          Маълумки, тарихий осори- атиқаларни излаб топиш, авайлаб сақлаш, илмий ўрганиш ва тарғиб этиш, кейинги авлодга етказиш - музей соҳаси ходимларининг асосий вазифаси ҳисобланади.
          “Ичан-Қалъа” давлат музей – қўриқхонаси фондида бугунги кунда 39,5 мингдаги зиёд нодир тарихий ахамиятга эга буюмлар мавжуд бўлиб, улардан кўпчилиги турли мавзулар ва соҳалар бўйича ташкил этилган 18 та бўлим ҳамда кўргазмаларда сайёхларга намойиши этилмоқда.
Муҳим жиҳати шундаки, замон талабларидан келиб чиққан ҳолда фонд фаолияти ҳам тобора токомиллашмоқда. Иш жараёнига янги технологик ва инновацион ғоялар тадбиқ этилмоқда.
Яқинда музей –қўриқхона фонди тасарруфидаги барча экспонатлар ҳақидаги маълумотларни электрон –онлайн катологини шакллантиришга кирилишди.
Бу янги усул малакатнинг ва дунёнинг ҳоҳлаган нуқтасидан туриб интернет тизими орқали экспонатлар билан батафсил - танишиш имкониятини беради. Айни - пайтда бу тарихий ва бошқа мавзуларда илмий изланишлар олиб бораётган олимлар учун қулайликлар туғдирди.
          - Бу шунингдек, масофадан туриб - музей фаолияти билан тезкор танишиш баробарида халқаро кўргазмалар, фестиваллар ўтказишда ҳам қўл келади, - дейди музей-қўриқхона бош муҳофизи Озод Каримов. - Бундан ташқари фонд ва экспозициялардаги экспонатларнинг фотоальбомини нашр этиш ҳам режалаштирилган.