110 ёшли ёдгорлик

                Очиқ осмон остидаги музей шаҳар – Хивага ташриф буюрган сайёҳлар эътиборини ўзига жалб қиладиган, ҳайратини оширадиган обидалардан бири Исломхўжа мадрасаси ва минорасидир.

         Ўрта Осиёдаги энг баланд ушбу минора бунёд этилганига бу йил 110 йил тўлди. Хива хонлигида бош вазир сифатида фаолият кўрсатган маърифатпарвар, янгиликпарвар Исломхўжа ташаббуси ва маблағи ҳисобига 1908-1910 йиллар ичида бунёд этилган, минора баландлиги 51 метрни метрни ташкил этади.

          У билан ёнма-ён мадрасада 42 ҳужра бўлиб ўз вақтида 100 талаба тахсил олган. Мадраса молиявий харажатлари учун Исломхўжа томонидан 14451 таноб  ер ажратилганлиги ҳақида маълумотлар мавжуд.

           Ичан-Қальага ўзгача кўрк бағишлаб турган Исломхўжа минораси 1997 йил Хива шахрининг 2500 йиллиги тантаналари арафасида таьмирланиб, тепасидаги ярим ой шаклидаги қубба олтин суви бериб зийнатланди.

            Ҳозирги кунда Исломхўжа мадрасасида Хоразм амалий саньати музейи жойлашган.

            1910 йилда Ичан Қальада Толиб махдум мадрасаси шунингдек, янги, Европа услубида ўқитиладиган 2 қаватли мактаб ҳам барпо этилган. 110 ёшли бу обидада ҳозирда халк таьлими тарихи музейи фаолият кўрсатмокда.