Юртдошларимиз орасида саховатли, жонкуяр инсонлар жуда кўп. Андижон вилояти, Избоскан тумани, "Оқ олтин" маҳалласида яшовчи Абдураҳмон ота Солиев ана шундай ҳимматибаланд отахонлардан бири.
Мамлакатимизда давом этаётган "Яшил макон"миллий дастури доирасидаги тадбирлар отахонни ҳам бефарқ қолдирмади. У бошланган хайрли ишларга ҳисса қўшишга қатъий аҳд қилди.
Боғидан ва қишлоқдошлари, жумладан маҳалладоши тадбиркор фермер Абдуқаҳҳор ака туҳфа қилган манзарали дарахт кўчатларидан ОЛИБ дастлаб Қорақалпоғистонга --Мўйноқ туманига ,кейин Хоразмга йўл олди. Оролбўйи ҳудудида, Мўйноқда, Элликқалъада, Тўрткўлда дарахт ниҳолларини ўтқазди.
10-февраль куни эса Абдураҳмон ота Хивага--Ичон қалъага ташриф буюриб, музей-қўриқхона ходимлари иштирокида ҳудуддаги хиёбонларга ўзи билан олиб келган манзарали ноёб дарахт ниҳолларини ўтқазди.
Асли касби деҳқончилик бўлган , бугунги кунда кексалик гаштини сураётган Абдураҳмон отанинг рафиқаси Ҳамидахон она билан шунча йўл босиб қадимий шаҳарга файз бағишлаш мақсадида амалга оширган хайрли иши кўпчиликка ибрат бўлса арзийди.
Барча элдошларимиз ва ҳамкасбларимиз номидан андижонлик отахонга ва рафиқасига ташаккур изҳор қиламиз.
Шу ўринда алломалардан мерос қолган бир ҳикматни эслаймиз. Айтишларича кимки яхши ният билан билан бир туп ниҳол ўтқазса ва унинг соясидан ва мевасидан одамлар ёки қушлар баҳраманд бўлса у кишига Аллоҳнинг минг бир савоби ёғилар экан.
Хайрли ва савобли ишларни ҳар биримиз, ҳар куни қилайлик!
Андижонлик отахоннинг химмати