2019 йил 19 март куни Хива туманидаги 19-сон мактабида "Ичан Қалъа" музей қуриқхонаси илмий ходимлари - М.Каримова, О.Машарипова, Н.Сапоева, Н.Каримова ва Чинобод махалласи хамкорлигида "Ассалом навруз" тадбири утказилди. Тадбир бевосита сумалак сайлига уланиб кетди. Тадбирда музей ходимлари махалла ахолиси ва ўқувчи ёшларга халқимизни қадим қадриятлари ва урф одатлари хақида марузалар ташкил қилишди.
Сумалак пишириш жараёнида 19 сон мактаб о‘қувчилари Навруз байрами, cумалак хақида ше‘р ва қўшиқлар, саҳна кўринишлар билан иштирок этдилар.
Нарузи олам халқимиз учун неча минг йиллик тарихга эга, илдизлари "Авесто" даврида пайдо бўлган қадимий кеча ва кундуз тенг келадиган шарқона янги йил, эл юртимиз табиатига, онгу тафаккури, қалби-шуурига чуқур сингиб кетган энг севимли, энг гузал баҳор байрамидир. Хар йили бахор фасли келиши билан юртимизда навруз таоми хисобланувчи сумалак тайёрланади. Сумалак Марказий Осиё хамда бошқа форсий халқлар тамонидан Навруз байрами кунлари пиширилган халқимизнинг энг севимли миллий таомларидан бири .Бу таомни тайёрлашда туз хам шакар хам ишлатилмайди фақат буғдой дони кукатидан тайёрланади. Сумалак сув ва малак сузидан келиб чиққан дейишади. Сумалакнинг келиб чиқиши ҳақида куплаб ривоятлар бор, масалан: Ривоятларнинг бирида айтилишича сумалакни илк бор биби Фотима ўғилларини қорнини тўйдириш учун тайёрлаган экан, бу тансиқ таомни пишириш мураккаб ва машаққатли жараённи талаб этгани боис биби Форима чарчаб ухлаб қолган. Шунда осмондан 40 нафар фаришта тушиб қозонни навбатма навбат кавлашган. Тонгда биби Фотима уйгониб қозонни очиб қараса холвайтарга ухшаш егулик тайёр булибди, унга аллақандай, гўзал нозик хилқатнинг акси тушган экан. Шунда биби Фотима бу ишда фаришталарнинг қўли борлигини сезибди ва сумалак билан ўғилларини сийлабди. Ўшандан бери фаришталарга қиёсланган аёлларимизга сумалак пишириш ананага айланган.
"Ассалом навруз" тадбири