АЁЛЛАРГА ЭҲТИРОМ

   8-март--халқаро  хотин -қизлар куни муносабати билан "Ичан қалъа"  давлат музей-қўриқхонасида  байрам тадбири бўлиб  ўтди.
     Музей-қўриқхона директори Шокиржон Мадаминов , касаба уюшмалари бошланғич ташкилоти раиси Комилжон Худойберганов ва бошқалар жамоадош  хотин-қизларни байрам билан табриклаб, уларга эзгу тилакларини  изҳор этишди. 
       Байрам  тадбири қатнашчилари--муҳтарам аёлларга байрам совғалари тантанали равишда топширилди.
    Байрамингиз қутлуғ бўлсин, азиз  опа-сингиллар!