Халқаро алоқалар давом қилади

            Ичон-Қалъа музей қўриқхонаси ва Қирғизистон Республикаси "Сулаймон тоғ" миллий тарихий-археологик музей комплекси билан 2020 йил 2020 йил 1 октябрда имзоланган мемарандум доирасида 2021 йил 1-30 март кунлари Ичон-Қалъа музей қўриқхонасида "Сулаймонтоғ - бутундунё меъроси объекти" номли кўчма кўргазма ўтказиш режалаштирилган.

            "Сулаймон тоғ" миллий тарихий-археологик музей комплекси 1948 йил 13-сентябрда ташкил топган. Музейда неолит давридан ўрта асрларни охирларигача бўлган хар хил даврларга ва хар хил турдан ташкил топган ёдгорликлар сақланади. Ёдгорликлар тош қўроллар, мехроблар, петроголифлар, бронза даври турар жойлари, зиёратчиларни сўқмоқлари, битиклар, ўрта асрлар меъморий мудофаа ва суғориш тизимларидан ташкил топган бўиб уларни кўрчилиги хозирги кунда хам сақланиб қолган. Махаллий халқ орасида ушбу тоғ хақида афсоналар, достонлар ва урф одатлар халигача сақланиб келмоқда. Шунинг учун хам 2009 йилда Сулаймонтоғ миллий тарихий-археологик музей комплекси Қирғизистон Республикасида биринчилардан бўлиб халқаро табиат ва маданият объекти сифатида Бутунжахон маданий ёдгорликлар - ЮНЕСКО рўйхатига киритилган.

            Сулаймонтоғ Фарғона водийсининг жанубий-шарқий қисмида, Кичик Алай чўққиси тагидаги текисликда жойлашган бўлиб Керметоғ ва Айирмачтоғ тоғ тизмаларини бир қисми хисобланади. Тоғнинг узунлиги - ғарбдан шарқга 1600 м, шимолдан жанубга 800 м. Сулаймонтоғ 5 та чўққидан иборат булиб улар: Бууратоғ, Шўртоғ, Равшантоғ, Каттаматоғ, Эртоғ. Ўрта асрларда Сулаймонтоғ "Бара кух" деб номланган бўлиб, форсчада "ягона тоғ" ёки "чиройли тоғ" маъноларини беради.

            "Сулаймон тоғ" миллий тарихий-археологик музей комплекси тамонидан Ичон-Қалъа музей-қўриқхонасида режалиштирилаётган кўчма кўргазма 3 та қисммдан иборат бўлиши режалаштирилган. Биринчи қисмида - Сулаймонтоғ музей комплексининг яратилиш тарихи, музей тузилмаси ва Бутундунё меросида тутган ўрни фотоскратларда, матнларда ва макетларда намойиш қилинади. Иккинчи қисми - Сулаймонтоғнинг географияси, геологияси, жонли ва жонсиз табиати, тоғ иқлимига бағишланган суратлар, картиналар ва матнлардан ташкил топади. Учинчи бўлим - Сулаймонтоғдаги архитектура, археология ёдгорликлари ва зиёрат жойларига бағишланган макетлар, фотосуратлар, картиналар ва текстлардан иборат бўлади.