Туркия пойтахти Истанбул шахрида 1-9 август кунлари бўлиб ўтаётган Турксой Ташкилоти тамонидан ўтказилаётган 3-чи халқаро "Турк дунёси" фестивалида Ичон-Қалъа музей қўриқхонаси "Ҳунармандчилик тарихи" бўлими мудири Холбек Матяқубов ҳам музей-қўриқхона номидан қатнашмоқда. Ушбу фестивалда Хива шахрининг тарихий обидаларини тадбиқ этувчи кўргазма тайёрланган бўлиб унда Марказий Осиёда биринчилардан "Ичан-Қалъа" Давлат музей қўриқхонаси музейларни қўшилган реалликга асосланган сматрт музей интерактив кўргазмаси намойиш қилинмоқда. Ушбу лойиханинг авфзаллиги ташриф буюрувчилар уз гаджетлари орқали қадим Хива шахрига саёхат қилишади, музей кўргазмаларини ва Хоразмлик алломаларни виртуал образларини кўриб тамоша қилишади. Бу эса фестивалга ташриф буюраётган чет-эллик мезбону-меҳмонларга намойиш этилганида меҳмонларнинг хайратланишига, Хиванинг тарихий обидаларини ўз кўзлари билан жонли кўриш иштиёқини уйғотишда катта сабаб бўлмоқда.
Шу билан бирга музей илмий ходимлари Х.Матяқубов ва Ф.Рахимовлар биргаликда тайёрлаган Хиванинг тарихий суръатларидан жамланган "Хива шарқ гавхари" номли слайд шоу хам намойиш қилинмоқда.
Халқаро хамкорлик сари