Ўзбекистон Республикаси Хива шаҳридан тайёрланган, “Ичан-Қал’а – очиқ осмон остидаги музей шаҳри” кўргазмаси - 2021 йил 12 ноябр куни Қирғизистон Республикаси Ош шахрини Сулаймонтоо миллий тарихий меъморий музей комплексида Ичан-Қал’а давлат музей-қўриқхонаси директори ўринбосари Мақсудбек Абдурасулов ва бир гурух музей илмий ходимлари тамонидан намойиш қилинди.
Бундан олдин Хива давлат музей-қўриқхонаси 2019-йил Москвада INTERMUEY-19' халқаро музейлар фестивалида ўзининг қўшилган реалликга асосланган смарт-музей кўргазмаси билан муваффақиятли қатнашган эди. Айнан ўша кўргазма хам Сулаймонтоо МТММК мажмуасида намойиш қилинган катта кўргазмани бир қисми сифатида намойиш этилди.
Кўргазмада музей-қўриқхонанинг маштабланган макети, Мухаммад Аминхон мадрасасининг макети, "Хива XIX аср охири XX аср бошларида", "Хива - турк дунёси маданият пойтахти", "Хива - фоторассом нигохида" фото стендлари, смарт-музей кўргазмаси, Хоразм миллий кийимлари жамламаси ва миллий хунармандчилик буюмлари орқали Хива шахрининг қадимий тарихи ва маданияти акс эттирилди. Энг муҳими, ақлли музей лойиҳаси орқали яратилган интерактив суратлар ташрифчиларда катта қизиқиш уйғотди.
Кўргазманинг очилиши 12 ноябр куни Қирғиз миллий мусиқа асобоби - комуз жўрлигида бошланди. Кўргазмани очилишида - Қирғизистон Республикаси Президентининг Ўш вилоятидаги ваколатли вакилининг ўринбосари Жанйқулов Данияр Тўроғазиевич, Ўш шаҳар ҳокими вакили, Бобур номидаги Ўш Давлат академик ўзбек мусиқали драма театри сан’аткорлари, Ўш шахридаги ўзбек диаспораси рахбарияти, Б.Сидиқов номидаги Қирғизистон-Ўзбекистон халқаро университети ректори, т.ф.н. профессор Раимбаев Чаткалбай Кенеибаевич, Ўзбекистон Республикаси Самарқанд шахри “Регистон” ансамблини қайта тиклаш ва фойдаланиш дирексияси директори Самаров Ханқул Қаҳҳарович, Ўзбекистон Республикаси Инновация вазири ўринбосари Раҳимов Бобур Камолович, Андижон вилояти тарих ва маданият давлат музейи директори Расулов Ихтиёржон Маҳмудович, Қашқадарё вилояти тарих ва маданият давлат музейи директори Мамадиев Баҳодир Бабажанович, Қирғизистон Республикаси оммавий ахборот воситалари ва талабалар иштирокида бўлиб ўтди.
Кўргазма очлишида сўзга чиққан Қирғизистон Республикаси вакиллари - кейинги вақтларда Ўзбек-Қирғиз муносабатларини ривожлантиришда хар иккала мамлакат Президентлари тамонидан амалга оширилаётган ижобий ишларга юқори бахо бериб, келажакда хар иккала халқ маданий ва иқтисодий жабхаларда ўзаро янада жипслашишларига, халқларни янада яқинлашишларига ишонч билдиришди. Халқларнинг ўзаро яқинлашувида маданий хамкорлик алохида роли бролиги такидланди. Кўргазма очилишига келган мехмонларга Ичон-Қалъа музей қўриқхонаси вакиллари тамонидан экскурсия ташкил қилиниб - Хива шаҳрининг пайдо бўлиши, ундан етишиб чиққан буюк сиймолар, шахар архитектураси ва этнографияси хақида кўргазмага қўйилган экспонатлар орқали тушунтириш берилди. Кўргазмага келган мехмонларга шахарнинг тарихи, маданияти, ан’аналари, миллий қадриятлари ва айниқса миллий кийимлари катта тассурот қолдирди.
Ушбу кўргазмада айниқса шахарнинг шу кунларгача тарихий кўринишини тўлалигача сақлаб қолганлиги, ундан Ал-Хоразмий, Нажмиддин Кубро, Пахлавон Махмуд ва Замахшарий сингари жахон тамаддунига салмоқли хисса қўшган буюк шахслар етиштишиб чиққанлиги - кўргазма қатнашчиларининг Хива шахрига қизиқишини айниқса оширганлигини такидлаб ўтишди.
Кўчма кўргазма 2022 йил 12 январгача ўз ишини давом қилдиради.
Халқаро кўргазма