Дунё буйича аҳолиининг 1 миллиарддан ортиғида, яъни еттита кишидан камида биттасида муайян бир турдаги ногиронлик мавжуд бўлиб, барча ногиронларнинг 100 миллиондан ортиғини болалар ташкил этади.
Ҳар йили 3 декабрь санасида ногиронлиги бўлган шахслар кунининг нишонланишидан асосий мақсад бутун дунёда амалга ошириладиган дастур ва лойиҳаларда ногиронлар бошқа ногирон бўлмаган кишилар билан тенг ҳуқуқлилик асосида иштирок этишини, ногиронларнинг манфаатлари, ҳуқуқлари инобатга олинишини, барча мамлакатларда ногиронларнинг қадр-қимматини ҳимояловчи қонунлар ва тартиб-таомилларнинг жорий этилишини таъминлаб, барча учун очиқ ва дўстона бўлган жамият қуришдан иборатдир.
Ўзбекистонда ҳам ногиронлиги бўлган шахсларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни жамиятимизнинг тўлақонли аъзоси эканликларини кўрсатиш мақсадида турли тадбир ва ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Буни 1 декабрь куни Ўзбекистон Президенти томонидан “Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармоннинг имзоланганида кўриш мумкин. Ушбу фармонда авваллари ногиронларни камситиш сифатида ишлатилган “ногирон” сўзи ўрнига “ногиронлиги бўлган шахс” иборасининг қўлланилиши белгиланган.
3-Декабр куни Ҳалқаро Ногиронлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш куни муносабати билан Хива шахар касаба уюшмаси, Хива “Ичан-Қалъа” Давлат музей қўриқхонаси ҳамкорликда Хива шахридаги 121-сон Ихтисослашган Давлат мактаб инернатида махсус тадбир ўтказилди. Тадбирда ногиронлиги булган шахслар жамиятнинг узвий бўлаги бўлиб улар жамият тараккиётида барча инсонлар сингари катнашишлари кераклиги ва бунинг учун хукуматимиз изчил ишларни амалга ошириб бараётганлиги таъкидлаб ўтилди. Йиғтланларга концерт дастури намойиш қилинди ва мактаб интернатни ўз иш услуби билан намуна бўлаётган устозларга хамкорлар тамонидан тайёрланган совғалар топширилди.
“Ичан-Қалъа” Давлат музей қўриқхонаси илмий ходимлари Бекчанова.З, Каримова.Д, Каримова.М.
Халқаро ногиронлар куни