13-15 ноябрь кунлари “Ўзэкспомарказ” МККда “Ипак йўлида туризм” XXV - Тошкент ҳалқаро туризм кўргазмаси (TXTK –2019) бўлиб ўтди.
Халқаро ярмаркада 85 стенд ўрнатилиб, уларнинг орасидан республиканинг 14 ҳудуди, турли соҳавий ташкилотлар, туроператорлар, меҳмонхоналар ва отеллар, транспорт компаниялари, ўқув муассасалари, ННТ ва бошқа ташкилотлар стендлари ўрин олди. Тадбирга 26 мамлакатдан хорижий иштирокчилар ташриф буюрган. Франция, Исроил, Корея Республикаси, Туркия, Россия, Сингапур, Қозоғистон, Индонезия, Беларусь, Малайзия, Эрон шулар жумласидандир. Миллий павилионда Ўзбекистоннинг барча ҳудудларининг тақдимот стендлари ва улар қаторида Хоразм вилояти туризм стенди ҳам қад ростлади.
Ушбу халқаро тадбирда - Хива "Ичон-Қалъа" давлат музей-қўриқхонаси хам инновацион кргазмаси - виртуал музей, қўшилган реалликга асосланган интерактив кўргазмаси билан муваффақиятли қатнашди. Тадбир давомида музей кўргазмасига кўплаб чет эллик ва махаллий тадбир қатнашчилари ташриф буюрди. Музей тамондан тақдим қилинган виртуал музей, смарт-музей, смарт каталог, смарт-харита ва смарт фотокарточкалар айниқса ташриф буюрувчиларда катта қизиқиш уйғотди. Қўшилган реалликга асосланган технологиялар музей кургазмасини интерактив бўлишида ва хар бир экспонат хақида кўшимча видео ва аудио ахборотлар бериши - музейларга бўлган қизиқишни орттиради.
Шунингдек, Хоразм вилоятининг "Чодра ҳовли" стенди “Ипак йўлида туризм” кўргазмасидаги энг баланд меъморий декорация сифатида эътироф этилди.
Халқаро сайёхлик ярмаркаси