Хамкорлик Самараси.

      

ҲАМКОРЛИК САМАРАСИ.

    Маълумки, АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан  Хива шаҳри, "Ичан қалъа"давлат музей -қўриқхонаси ҳудудида жойлашган Тош ҳовли тарихий-меъморий мажмуасида таъмирлаш ишлари учун грант маблағи ажратилган эди.

    Тарихий-меъморий ёдгорлик мажмуасида грант лойиҳаси асосида таъмирлаш тадбирлари муваффақиятли амалга оширилди.

    3-июнь куни АҚШ нинг Ўзбекистондаги элчиси  жаноб Жонатан Ҳоник лойиҳа ижроси билан яқиндан танишиш мақсадида Хивага, музей-қўриқхонага ташриф буюрди. Нуфузли меҳмон Хоразм вилояти ҳокими ўринбосари Ботир Саидов, "Ичан қалъа"  давлат музей-қўриқхонаси директори Шакир Мадаминов, грант лойиҳаси ижрочилари вакили ,тарихчи олим Комилжон Худойберганов ва бошқалар ҳамроҳлигида амалга оширилган таъмирлаш  ишлари билан яқиндан танишди.

   Жонатан Ҳоник  таъмирлаш ишлари муваффақиятли якунлангани билан қутлар экан ,бутун инсоният тарихига хизмат қилувчи ноёб обидани асраб-авайлаш ишларига ҳисса қўшганликларидан мамнун эканлигини изҳор этди ҳамда бу каби хайрли тадбирлар бўйича ўзаро ҳамкорликлар келгусида ҳам давом этишини алоҳида таъкидлаб ўтди. Зеро, бу давлатларимиз ва халқларимиз ўртасидаги мустаҳкам  дўстлик ва қардошликнинг амалдаги ифодасидир.