«Х.Девонов хаёти ва фаолияти» мавзусида очиқ дарс

         Хива "Ичон-Қалъа" музей қўрикхонасида бугун 25-январда Хива шахри Халқ таълими бўлими илмий ходимлари томонидан шахардаги 3–сонли ўрта мактабнинг 8-синф ўкувчилари билан биргаликда - буюк аждодимиз, XX аср бошида фото ва кино санъати асосчиси - «Худойберган Девонов хаёти ва фаолияти»га бағишланган очик дарс ўтказилди.

         Х.Девонов фотокўргазмасидаги очиқ дарс давомида ўкувчиларга музей илмий ходимлари М.Машарипов ва Б.Ўткировалар томонидан Ўрта Осиёда биринчи фотограф ва кинооператор Х.Девоновнинг сермахсул хаёт йули ва серқирра ижоди тўгрисида кўргазмадаги тарихий ашёлар ва фотосуратлар асосида қизиқарли тарихий маълумотлвр берилди.

         Очик дарсда ўкувчилар хам фаол иштирок этишди ва буюк аждодимиз фаолияти тўгрисидаги билимларини бир-бирлари билан ўртоклашишди. Х.Девоновнинг фотосуратлари гувохлик берувчи бой тарихимиз ва буюк аждодларимиз бизга қолдирган улкан моддий ва маданий меъросни кўриб улар калбида ғурур ва ифтихор хисси янада ошди.