Хива да байрам тантаналари.

САЙЁҲЛАР УЧУН

БАЙРАМ ТАДБИРЛАРИ

  Маълумки, айни кунларда мамлакатимизнинг барча жойларида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 31  йиллиги кенг нишонланмоқда. Шу муносабат  "Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз "  шиори остида  "Ичан қалъа" давлат музей-қўриқхонасида ҳам турли маданий-маърифий  байрам  тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

     Огаҳий номидаги Хоразм вилоят мусиқали драма театри жамоаси  томонидан  музей -қўриқхона ҳудудида ,  очиқ майдонда маҳаллий аҳоли ва сайёҳлар учун намойиш этилган концерт дастури  барчага байрамона кайфият ва завқ бағишлади.

       Концерт дастурини "Ичан қалъа" давлат музей-қўриқхонаси директори Шакир Мадаминов табрик сўзи билан очиб, барчани Мустақиллик байрами билан муборакбод этди ва эзгу тилакларини билдирди

      Тарихий обидалар бўйлаб  мазмунли саёҳат баробарида бу хил  миллий куй- қўшиқлар ва рақслардан баҳрамандлик меҳмонларга катта таассурот бағишлаши билан бирга музей шаҳарнинг туризм жозибадорлигини оширишга ҳам хизмат қилмоқда.