Хива – Ислом ҳамкорлик ташкилотининг туризм шаҳри.

2022 йил Боку шаҳрида бўлиб ўтган Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ)га аъзо давлатлар туризм вазирларининг ХI сессиясида икки ярим минг йиллик тарихга эга қадимий Хива шаҳри 2024 йилда “Ислом дунёсининг туризм пойтахти” деб эълон қилинган эди.
Шу муносабат билан, Хива шаҳри 31-май – 2-июн бутун Ислом оламининг диққат-эътиборини ўзида жамлайди. Ўзбекистонда ўтказилаётган навбатдаги нуфузли тадбирлар доирасида ИҲТга аъзо давлатлар туризм вазирларининг ХII сессияси ўтказилади. Сессия давомида ИҲТга аъзо мамлакатларнинг туризм салоҳияти тақдимотлари ўтказилади, амалга оширилган ишлар натижалари таҳлил қилинади, истиқболдаги режалар кўриб чиқилади.
Таъкидлаш лозимки, Хива шаҳрига Ислом оламининг туристик пойтахти мақомини бериш шаҳарни халқаро туризм бозоридаги энг яхши сайёҳлик марказларидан бирига айлантириш имкониятини беради. ЮНEСКО мутахассислари ҳатто Хивани қадимги Афина, Рим ва Қоҳира билан солиштиришади.