ХИВАДА БОЛАЖОНЛАР ИШТИРОКИДА ВЕЛОМАРАФОН.

       

Музей шаҳар янгиликлари

БОЛАЖОНЛАР ИШТИРОКИДА ВЕЛОМАРАФОН


Ёш авлодни жисмонан  соғлом қилиб тарбиялиш бугунинг долзарб вазифаси.
Шу йил 15 июль куни қадимий Хива шаҳрида Хоразм вилояти мактабгача таълим тизимидаги давлат мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ўртасида веломарафон бўйича мусобақанинг вилоят босқичи бўлиб ўтди. 
“Ичан-Қалъа” давлат музей-қўриқхонаси, Ота дарвоза олдидаги майдонда веломарофон ғолибларини тақдирлаш маросими ҳам ўтказилди.
Ғолибларга нишонлар ва эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.
Марафон иштирокчилари тарихий обидалар ва музей экспозицияларини ҳам томоша қилдилар.