Хивада Мусобака давом этмокда.
ҚИЗИҚАРЛИ МУСОБАҚА Бугун, 12- август куни "Ичан Қалъа" давлат музей-қўриқхонаси ҳудудидаги Кўҳна Арк олдидаги майдонда Сулаймонтеам спорт клуби кубоги учун спортнинг карате ва WKF турлари буйича мусобақалар бошланди. 14-августгача давом этадиган ушбу беллашувларда республикамизнинг вилоят ва шаҳарларидан ташқари қўшни давлатлар--Тожикистон ҳамда Қозоғистондан ҳам спортчилар иштирок этишмоқда. Мусобақанинг финал босқичи якшанба куни бўлиб ўтади. Ғолибларни диплом ва эсдалик совғалари кутмоқда.