Шу йил 11-12 февраль кунлари ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Европа Иттифоқи, ЕТТБ ҳамда Хива шаҳар хокимлиги ҳамкорлигида халқаро илмий-амалий семинар бўлиб ўтди. Ушбу анжуман долзарб масала - очиқ осмон остидаги музей шаҳар ҳисобланган Хивада барқарор туризимни ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқишга бағишланади.
Семинарда ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси ва барқарор туризм бўйича Дастурлари лойиҳаси бўйича етакчи мутахассиси Питер Дербин, халқаро туризм бўйича маслаҳатчиси Крис Сик, шунингдек ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси дастурлари ассистенти Татьяна Трудолюбовалар иштирок этишди.
Мазкур семинар ЮНЕСКОнинг “Афғонистон, Ўрта Осиё ва Эрон - Буюк Ипак йўли, Осиёдан Европагача олиб борувчи йўлакларнинг умумий мероси” лойиҳасининг бир қисми бўлиб, у 2018 йил октябрь ойида Европа Иттифоқи, Европа Тикланиш ва Тараққиёт банкининг молиявий кўмаги билан бошланган эди.
Кун тартибидаги масалалар юзасидан лойиха етакчиси Питер Дербин, халқаро туризм бўйича ЮНЕСКОнинг маслаҳатчиси Крис Сик ва туризм бўйича миллий эксперт - Одилбек Раҳимов аниқ мисоллар орқали маърузалар қилишди. Мунозара ва мулоқатда семинарда иштирок этган “Ичан-Қалъа” Давлат музей-қўриқхонаси, туризмни ривожлантириш қўмитаси, Маданий мерос департаменти, соҳага алоқадор ташкилотлар мутахассислари, Хоразм Маъмун академияси олимлари фаол иштирок этдилар.
Асосий эътибор Хивада барқарор туризмнинг инклюзив саноатини ривожлантириш ва маданий меросни асраш, хусусан, Бутунжаҳон мероси саналган Ичан-Қалъа ёдгорликларини сақлашда зарур бўладиган инвестициялар ва ҳаракатлар механизимини аниқлаб олишга қаратилади.
-Умумжаҳон мероси ва туризим биргаликда иқтисодиётни ривожлантиришда катта куч,-дейди Питер Дербин - Ичан-Қалъа келажакда энг муҳим туристик манзил бўлишига, маҳаллий аҳоли бу бебаҳо меросни бутун дунё билан баҳам кўришига, фахрланишига ишонаман.
Семинар натижалари асосида туризм бўйича давлат ва хусусий секторнинг маҳаллий вакилларига энг муҳим жиҳатларини тўғри аниқлаб олиш ва сайёҳликни бошқариш бўйича 57 та мақсадли режалар белгилаб олинади.
Ҳеч шуҳбасиз, қизғин мунозаралар асосида ўтган анжуман хулосалар туризм саноатини ҳар томонлама ривожлантириш учун зарур бўладиган устувор йўналишдаги инвестицияларни фаол жалб қилишда йўл харитаси бўлиб хизмат қилади.
“Ичан-Қалъа” – муҳим сайёҳлик манзили

“Ичан-Қалъа”
Давлат музей қўриқхонаси матбуот хизмати