Ичон-Қалъа музей қўриқхонасида - “Рақс сехри” халқаро фестивали бошланди
Хоразм вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида Хива шаҳридаги “Ичан-Қалъа” давлат музей-қўриқхонасида 14-16 сентябр кунлари “РАҚС СЕҲРИ” халқаро фестивали бўлиб ўтади.
Фестивалда юртимизнинг турли ҳудудларидан ва қатор хорижий давлатлардан келган санъаткорлар ўз бадиий чиқишлари билан иштирок этади. Миллий рақс санъатимизни дунёга тарғиб қилиш, мамлакатимизда туризмни янада ривожлантириш мақсадида ташкил қилинган фестивалга жорий йил ҳам пухта тайёргарлик кўрилди.
Бу йилги фестивалда Англия, Италия, Франция, Голландия, Россия, Қувайт, Малайзия, Ҳиндистон, Хитой, Индонезия, Польша, Грузия, Озарбайжон, Қозоғистон, Туркманистон, Тожикистон каби 20 га яқин хорижий давлатлардан 100 га яқин иштирокчи раққослар ва рақс гуруҳлари қатнашади ва фестивални ёритиб борувчи 20 га яқин хорижий ОАВ вакиллари ҳам ташриф буюришган.
Мазкур фестивал доирасида - “Рақс сеҳри” Халқаро фестивалига бағишланган илмий-амалий конференция, миллий либослар кўргазмаси, “Ўзбекистон Миллий рақс санъати” фотокўргазмаси, “Қўғирчоқлар араваси” театрлаштирилган саҳна томошалари, Хоразм миллий нонларининг тайёрланиш жараёни бўйича кўргазмали маҳорат дарслари, маҳаллий дорбозлар томошалари, шаҳарлар ва туманлар фольклор этнографик ансамбллари чиқишлари, маҳаллий ҳунармандлар ишлари ярмаркаси, тасвирий ва амалий санъат кўргазмаси, маҳаллий стилистлар томонидан “Full fashion look” “Соч турмаклари–гўзаллик сеҳри” шоу дастурлари, Хоразм миллий таомлари тайёрланиш жараёни ва мастер класс ва шунга ўхшах қизиқарли дастурлар намойиш қилиш кўзда тутилган.