Имконияти чекланган болалар учун ўтказилган тадбир

                3-декабрь - "Халқаро ногиронлар куни" муносабати билан Хива "Ичон Калъа" давлат музей-қўриқхонаси илмий ходимлари Музаффар Машарипов, Шахло  Майлиева, Назокат Хударганова, Бону Ўткировалар ва  Хива шахар 5-сон мусиқа ва санъат мактаби хамкорлигида  Хива шахар 121-сонли кўзи ожиз болалар учун ихтисослаштирилган давлат мактаб интернатида хайрия тадбири ўтказилди.

         Мактаб интернат ўқувчиларига музей илмий ходимлари томонидан Хива тарихий-меъморий обидалари тарихи ва Хоразмлик машхур алломаларнинг хаёти ва ижоди ҳақида маърузалар ўқилди. Марузалар болаларда катта қизиқиш уйғотди ва Хоразм тарихидан савол- жавоблар қилинди. Тадбирда фаол қатнашган ўқувчиларга эса музей қўриқхона илмий ходимлари тамонидан эсдалик совғалар тақдим этилди.

          Мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари томонидан ижро қилинган куй-қўшиқлар даврага кўтаринки рух ва ўзгача завқ бағишлади. Мактаб ўқувчилари рақсга тушиб, куй-қўшиқлардан бахраманд бўлишди. Тадбир мактаб интернати ўқитувчи ва ўқувчиларда катта таасурот қолдирди.