Кейинги йилларда барча соҳада бўлгани сингари маданият соҳасида ҳам халқаро алоқалар тобора мустаҳкамланмоқда.
Ўтган йилнинг октябрь ойида “Ичан-Қалъа” давлат музей - қўриқхонаси билан Қирғизистон Республикасининг Ўш вилоятидаги “Сулаймон тоғ” тарихий - археологик музей мажмуаси билан ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланган эди. Шунга мувофиқ қирғизистонлик ҳамкасблар Ичан қалъада кўргазмалар намойиш этиш, ўзаро тажриба алмашиш мақсадида Хивага ташриф буюришди.
“Ичан-Қалъа” давлат музей - қўриқхонаси ҳудудидаги Тошҳовли саройида эртага музей-қўриқхона тарихида илк бор “Сулаймон тоғ - бутунжаҳон мероси объекти” деб номланган халқаро кўргазманинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади.
Ушбу кўргазмани йил охиригача намойиш этиш режалаштирилган. Барчани кўргазмага таклиф қиламиз.
ҚИРҒИЗИСТОНЛИК ҲАМКАСБЛАР ХИВАДА