Конституция бахтимиз қомуси

         Хива Ичан –Қалъа  музей қўриқхонасида  5 декабрь куни  Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26 йиллигига бағишлаб музей илмий  ходимлари ва Хива тумандаги  10-сон  мактаб ўқувчилари  билан биргаликда  "Конституция бахтимиз қомуси" мавзусида мусиқали ва театрлаштирилган  кеча ўтказилди.

         Кечада ўқувчилар билан конституциямиз хақида сухбат ўтказилди ва ўзлари тайёрлаб келган театрлаштирилган саҳна кўринишларини намойиш қилишди.

         Ўқувчиларга музей илмий ходимлари Хива шахри тарихи тўғрисида махруза қилишди ва Ичон-Калъа музей-қўрихонаси буйлаб экскурсия хизмати кўрсатишди.

         Ушбу тадбирда фаол иштирок этган ўқувчиларга музей маъмурияти томонидан эсдалик фахрий ёрликлари топширилди.