Қўҳна-Аркда театр тамошалари.

Ичон-Қалъада,Қўҳна-Аркдаги ёзги кинотеатрда Хоразм вилояти қўғирчок театри тамонидан 30-чи ижодий мавсумнинг бошланиши муносабати билан тантали тадбир ташкил этилди. Унда ёш тамошабинлар,уларни ота-оналари.шунингдик махаллий ва хорижий сайёҳлар иштироқ этишди.

Театр директори Д.Атабаев, Хоразм Маъмун академияси раиси И.Абдуллаев, Ичан-Қалъа давлат музей қўриқхонаси директори Ш.Мадаминов, Озарбайжон ҳалқ артисти Б.Мустафаев ва бошқалар ҳамда тамошабинлар театр жамоасини янги мавсум очилиши билан қутлаб,ютуклар тилашди.

Тамошабинларга намойиш этилган "Сеҳрли  олтин куш" спектали ва миллий куй-қўшиклар барчага,айниқса чет эллик сайёҳларга хуш кайфият бахш этди . Ўзбекистон Республикаси Президентининг  ПҚ-261 музейларда ҳизматлар соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорига асосан -мамлакатимизнинг бой урф-одатларини танитишга янада катта фойдаси бўлди. Тантаналар давомида қўғирчоклар ясаш бўйича махорат дарслари хам ўтказилди.