Хива “Ичан-Қалъа ” Давлат музей – қўриқхонасидаги тарихий-меъморий ёдгорлик Тош-ҳовли саройининг хон ҳарами қисмида яқинда ташкил этилган суратлар кўргазмаси ана шундай номланди.
Кўргазмада истеъдодли рассом, Ўзбекистон Бадиий академияси аъзоси Собиржон Собиров мўйқаламига мансуб турли жанрдаги асарлар жой олган.
Юртимиз тарихи, халқ қаҳрамонлари, буюк алломалар, меъморий ёдгорликлар, Хоразм воҳаси манзараларини акс эттирувчи бошқа кўплаб мавзулардаги картиналар музей-шаҳарга ташриф буюраётган хорижлик ва маҳаллий сайёҳларда катта қизиқиш уйғотмоқда.
Хива педагогика коллежида таҳсил олаётган ёш рассомлар устози, Хоразм Маъмун академияси илмий ходими Собиржон Собиров мана ўн йилдирки, “Ичан-Қалъа” давлат музей-қўриқхонаси жамоаси билан ҳамкорлик қилиб келмоқда.
У ўз асарлари билан музей-қўриқхона ҳудудидаги “Хоразм табобати” , “Қадимги Хоразм давлати” , “ Хоразм хонлари”, “Хоразмшохлар” каби экспозицияларни ташкил этишга ўз ижоди билан ҳисса қўшди ва қўшмоқда. Тарихий – илмий манбаларга таянган ҳолда рассом томонидан яратилган Хоразм хонлари портретлари, тарихий воқеалар акс этган картиналар мутахассислар, қолаверса, томошабинлар томонидан ҳам муносиб баҳоланди.
“Кўҳна замин манзаралари” суратлар кўргазмасидан жой олган “Жалолиддин жангда” , “Кечувдаги карвон”, “Ичан-Қалъа манзараси”, “Амударё қирғоғида”, “Аёзқалъа”, “Уста кулол”, “Орол денгизи” каби турли жанрдаги картиналар томошабинларда завқ-шавқ уйғотиш баробарида, рассомнинг ўзига хос услуби ҳамда маҳоратини ифода этади.
Кўргазмадан жой олган ушбу картиналар сайёҳларнинг ўлкамиз тарихи ва бугуни ҳақидаги тасаввурларини янада бойитишга хизмат қилади.
КЎҲНА ЗАМИН МАНЗАРАЛАРИ