Аз-Замахшарий номидаги вилоят ахборот кутубхона марказида ёзувчи ва шоирлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари,журналистлар,блогерлар,маънавият ва маърифат марказлари мутахассислари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Анжуман Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 19-январь куни маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш, бу борада давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигини кучайтириш масаласига бағишланган видеоселектор йиғилишда кўзда тутилган мақсад ҳамда вазифалар ижросини таъминлашга бағишланди.
Сўзга чиққанлар бу юзадан таклиф ва мулоҳазаларини билдирдилар. Шу асосда режалар белгиланиб олинди.
Йиғилиш давомида янги нашр этилган китоблар,шу жумладан “Ичан-Қалъа” давлат музей-қўриқхонаси матбуот котиби, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Отабек Исмоиловнинг музей-қўриқхона ҳомийлигида нашр этилган “Ҳайрат лаҳзалари” китоби тақдимоти бўлиб ўтди. Вилоят ахборот –кутубхона марказига муаллифлар томонидан китоблар совға қилинди.
Маънавият жамият ҳаётининг жони ва руҳидир