Ёши икки ярим – уч минг йилга бориб тақаладиган қадимий шаҳар Хива, айниқса, унинг бағридаги Ичан-Қалъа бамисоли очилмаган сирли сандиқ. Ҳар бир обидаси узоқ ўтмишдан ҳикоя қилувчи музей-шаҳар бағрида ҳали қанчадан қанча сир-синоатлар яширин. Уларни излаб топиш, мозийни чуқур-ўрганиш, бой тарихимиз саҳифаларини янги нодир далилий ашёлар билан тўлдириш ва тарғиб қилиш бугуннинг долзарб вазифалардан биридир.
Шу мақсадда “Ичан-Қалъа” давлат музей-қўриқхонаси маъмурияти Хоразм Маъмун академияси олимларини хмкорликга чақирб - яна бир хайрли ишга қўл уришди. Меъморий тарихий мажмуа, қалъа ичидаги қалъа - Кўҳна аркдаги очиқ майдонда археологик қазишма ишларига киришилди.
Ушбу ҳудудда ўтган асрнинг 90-йилларида илк археологик изланишлар амалга оширилган, натижада ХVIII-ХIХ асрга оид маданий қатлам аниқланиб, топилган нодир ашёлар музей экспонати сифатида экспозицияларда намойишга қўйилган эди.
Галдаги археологик қазишмалардан мақсад изланишларни янада такомиллаштириш, энг қадимги маданий қатламларни қидириб топиш, илмий ўрганиш ва улардан музейлаштириш жараёнларида кенг фойдаланишдан иборат.
- Изланишларнинг дастлабки кунлариданоқ ХVII-XVIII асрга оид сапол буюмлар, қадимий канализация тизими бўлаги, сувоқава тизимида ишлатилган қадимий ашёлар топилди, - дейди Хоразм Маъмун академияси катта илмий ходими Баҳром Саъдуллаев.
– Ҳамкасблармиз Шихназар Рахимов, Шоҳруҳмирзо Исмоилов, Собиржон Собиров ва музей-қўриқхона мутахассислари Отаназар Раҳмонов, Лочинбек Матрасулов, ва бошқалар ҳамкорлигида қазишма ишлари давом эттирилмоқда. Бу жойдан ҳали кўпчиликни ҳайратга солувчи ва тарихимизни чуқур ўрганишга хизмат қилувчи нодир ашёлар топилиши шубҳасиз.
Археологик қазишмалар олиб боилаётган майдоннинг ўзини келгусида сайёҳлар томоша қиладиган ойнаванд кўргазмага айлантириш кўзда тутилган.
Давом этаётган илмий-ижодий изланишлар самараси келгусида музей-қўриқхона жозибадорлигини ошириш, янги кўргазмалар ташкил этиш, бир сўз билан айтганда воҳада туризм салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қилади.
МОЗИЙ МАНЗИЛЛАРИНИ ИЗЛАБ