Юртимизнинг кўҳна ва бой моддий ҳамда маданий меросини муҳофаза қилиш ва асраш, унинг жаҳон маданияти ва тарихига қўшган беқиёс ҳиссасини ҳалқаро миқиёсда тарғиб этиш ва бу борада ҳамкорликни кенгайтириш, мазкур соҳага кенг жамоатчилик эътиборини қаратиш, аҳоли ва сайёҳлар учун қулайлик яратиш мақсадида 18 апрель Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш халқаро куни Республикамизда ҳар йили кенг нишонланмоқда.
Мамлакатимизда қадим тарихга эга маданий мерос объектлари ва обидалар жуда кўп. Улар халқимизнинг ўтмишини ўзида мужассам этган миллий қадриятларимиз намунаси, халқимиз бебаҳо мулкидир. Ушбу кўҳна ва бетакрор обидалар асрлар давомида жаҳон аҳлини лол этиб келган. Қолаверса, улар инсоният тамаддунининг ажралмас қисми сифатида улкан тарихий ва илмий аҳамиятга ҳам эга ҳисобланади. Шунинг учун уларни ўрганиш, муҳофаза қилиш, келажак авлодга бус - бутун етказиш масаласига алоҳида эътибор қаратиш асосий вазифамиз саналади.
Шу муносабат билан “Ичан-Қалъа” музей қўриқхонасида Хива шаҳар ахборот кутубхона маркази ходимлари билан ҳамкорликда хамда Хива шаҳридаги 17 сон ихтисослашган умумтаълим мактаби ўқувчилари иштирокида давра суҳбати ўтказилди.
Давра суҳбати давомида иштироқчиларга мамлакатамиздаги, шу жумладан Хива шаҳридаги тарихий меъморий обидаларни, муқаддас қадамжоларни сақлаш, таъмирлаш ишларига катта эътибор қаратилаётгани ҳақида мисоллар орқали маълумотлар берилди. Тадбир иштироқчиларига “Ичан-Қалъа“ музей қўриқхонаси бўйлаб сайёҳат ташкил этилди.
Муҳим мавзуда тадбир