Музей кундалиги

           Кеча Хива Ичон-Қалъа музей қўриқхонаси бир гурух илмий ходимлари - К.Худойберганов, М.Абдурасулов, Д.Бобожонов ва Л.Матрасуловлар янги очилиши режалаштирилаётган "Қадим Хоразм тарихи", "Хоразмшохлар тарихи" ва "Хоразм хонлари тарихи" музейлари учун илмий тўлов ишларини амалга ошириш учун Корақалпоғистонга илмий сафар уюштиришди.

            2018 йил 29-30 ноябр кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти - Ш.М.Мирзиёев Хоразмда бўлиб - вохани ривожлантириш, жумладан сайёхлик салохиятини янада жозибадор қилиш мақсадида Хива шахрида 3 та янги доимий музей-кўргазмалари ташкил қилиш бўйича алохида кўрсатмалар берганди.

            Шу муносабат билан бу борада музейимиз илмий ходимларига катта маъсулият юклатилди. Хозирда Россия Федерациясининг Москва ва Санкт-Петербург шахарларидаги бир қатор давлат архивлари, музейлари ва илмий текшириш иниститутларида вохамиз тарихига оид топилмаларни ўрганиш ва айримларини нусхаларини олиш буйича илмий сафарлар режалаштирилган.

            Куни кеча Қорақалпогистон Республикасига уюштирилган сафар буни дебочасидир. Музейимиз илмий ходимлари Қорақалпогистон Республикаси фанлар Академияси археология булими ва Савицкий номидаги санъат музейларида бўлиб - қадимги Хоразм тарихига - хусусан антик даврлардан то эрамизни VIII асрларига оид бўлган артефактлар билан танишиб, уларни асл нусхалари ёки макетларини янги очилаётган музейларга олиш бўйича мазкур ташкилотлар вакиллари билан музокаралар олиб боришди.

            Айниқса археолог В.Ягодинни келгуси мавсумда археология - дала қазишма ишларида музейимиз ходимларини хам жалб қилган холда бирга ишлаш таклифи мақулланди.