12 февраль куни “Ёшлар маънавиятини юксалтиришда ва уларни бўш вақтини мазмунли ташкил этишда 5 та муҳим ташаббус” ижроси бўйича: 1- ташаббус ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини ошириш мақсадида: Хива шахридаги Огаҳий ижод мактабида музейимизни "Халқ таълими тарихи" бўлими томонидан - “Ўзбек киносининг асосчиси Худойберган Девонов меросидан” мавзусида фото кўргазма ташкил қилинди.
Фото кўргазмада Огаҳий ижод мактабига ташриф буюрган Гурлан туманининг бир гуруҳ фаол ўқувчилари ҳам иштирок этди. Тадбирда музейимиз илмий ходимлари З.Абдуллаева “Худойберган Девонов ҳаёти ва фаолияти”, З.Мейлиева “Худойберган Девонов-давлат арбоби”, Ш.Майлиева “Худойберган Девонов суратларида архитектура ёдгорликларининг тасвирланиши” мавзусида маъруза ўқиб, Х.Девонов томонидан суратга олинган Кўҳна арк қабулхонасидаги мармар тошга битилган Огаҳий шеъри, мармар ўймакорлиги ҳақида, видоролик орқали намойиш қилинаётган суратлар ҳақида маълумот беришди.
Шунингдек, фото кўргазмада Х.Девонов томонидан суратга олинган фильмлар намойиш этилиб, тадбир қизиқарли савол-жавоблар тарзида бўлиб ўтди.
Музей - мактаб хамкорлиги