Музей шахарда Кореа-кинофестивали куни. Қадимий Хива шаҳри, "Ичан Қалъа" давлат музей-қўриқхонасидаги Кўҳна Арк меъморий мажмуасида Кореа кинофестивали бўлиб ўтди.
Ўзбекистон ва Кореа Республикаси ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганлигининг 30 йиллигига бағишлаб ўтказилган кинофестивал дўстлик ва маданият байрамига айланди.
Маҳаллий ва хорижлик сайёҳлар, шунингдек, шаҳар аҳолиси вакиллари иштирок этган фестивал аввалида Кореанинг Ўзбекистонда ги элчихонаси малаҳатчиси Кук Чан Хён, элчихона котибаси Ким Сэра, "Ичан қалъа" давлат музей-қўриқхонаси директори Шакир Мадаминов лар киноанжуман қатнашчиларини қутлаб, ўзбек-корейс миллатлари ҳамкорлиги барча соҳада қувончли самаралар бераётганлигини таъкидлаб, бу борадаги хайрли ишларга бардавомлик тиладилар.
Саҳнада ўзбек ва корейс куй-қўшиқлари янграб, рақслар ижро этилди. Томошабинларга ва билимдонлик бўйича ўтказилган викторина ғолибларига эсдалик совғалари топширилди.
Корейс миллий қадриятлари, анъаналари ва урф-одатлари акс эттирилган ҳужжатли фильмлар намойиши барчага унутилмас таассуротлар бахш этди.
Музей шахарда Кореа-кинофестивали куни.