Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28-ноябрдаги ПҚ-4038-сонли “2019-2020 йилларда Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисидаги” қарорнинг 2,13 иловасида Хоразм вилоятида амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури белгиланиб унинг 8 бўлимида- “Хоразм вилоятининг маданий-тарихий меросини оммалаштириш ва дунёга танитиш мақсадида вилоятдаги мавжуд барча музейларда сақланаётган нодир ва ноёб экспонатларнинг 3D шаклидаги кўринишини яратиш ва камида 3 (ўзбек, рус,инглиз) тилдаги тавсифини шакллантириш ҳамда уларни республика музейларининг ягона порталига жойлаштириш” топшириғи берилган эди.
Президент қарори ижросини таъминлаш мақсадида қатор тадбирлар амалга оширилди ва оширилмоқда.
Жумладан Хива Ичон-Қалъа давлат музей-қўриқхонаси фондида сақланаётган 100 та ноёб музей ашёларини 3D кўринишларини сифатли тарзда рақамлаштириш мақсадида Interactivt System компанияси билан ҳамкорликда амалий ишлар якунланди. Ҳозирги кунда ноёб музей ашёларининг кўпчилик қисмини 3D кўринишлари тайёр ҳолатга келтирилди ва уларни республика музейларнинг ягона порталига жойлаштиришга мослаштириш ишлари якунланмоқда. Тез кунларда музей илмий ходимлари уларни ўзбек, рус, инглиз тилларидаги тавсифини шакллантиришга киришади.
Лойиха амалга оширилганидан кейин дунёнинг исталган бурчагидан музейимизга масофадан туриб ташриф буюриш ва музей ашёларини визуал кўринишлари ҳақида ахборот олиш имкони яратилади. Энг замонавий ушбу услуб ҳозирги фан-техника ривожланган замонда хорижий сайёҳлар ва маҳаллий аҳолини айниқса, ёшларни қизиқишини оширади ва вертуал саёҳат қилганлар кейинчалик музейларга бевосита ташриф буюришига замин яратади. Бу эса ўз навбатида музейимизни жозибадорлигини, тарғибот, ташвиқот ишлари сифатини оширади ҳамда музей маркетингида катта қадам бўлиб, келгусида музей қўриқхона фаолияти, бинобарин, музейга ташриф буюрувчилар сонини кенгайтиришга туризмни ривожлантириш, иқтисодиётни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Музей сохасида янги технологиялар