“Ичан-Қалъа” давлат музей - қўриқхонаси томонидан музейлар фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида халқаро алоқалар, шунингдек, тегишли ташкилот ва илмий муассасалар билан ҳамкорлик тобора мустаҳкамланмоқда.
Музей - қўриқхонанинг республика “Ўзархив” агентлиги ва унинг Хоразм вилоят ҳудудий бошқармаси билан амалий ҳамкорлиги натижасида яна бир хайрли иш амалга оширилди.
Ичан-Қалъа марказида жойлашган меъморий ёдгорлик – Муҳаммадпаноҳбой мадрасасида фаолият кўрсатаётган “Хоразмнинг дурдона битиклари” музей бўлимида “Давлат архивлари музей кўргазмаси” ташкил этилди.
Маълумки, давлат архивлари фондида юртимиз тарихига оид нодир ҳужжатлар, қўлёзмалар жуда кўп. Шу жумладан Хива хонлигининг халқаро дипломатия алоқаларига тааллуқли қимматли манбалар ўтмиш саҳифаларини ёритишда муҳим аҳамиятга эга. XVII аср охири XX аср бошларида Хива хонлиги бошқаруви билан боғлиқ архив хужжатлари нафақат ўша даврдаги иштимоий – сиёсий, маданий-маърифий турмуш тарзига, балки бир қатор хорижий давлатлар тарихига ҳам алоқадордир. Янги кўргазмадан араб алифбосидаги анашундай ноёб ҳужжатлар ўрин олган.
Кўргазманинг тантанали очилиш маросимида республика “Ўзархив” агентлиги директори Улуғбек Юсупов, “Ичан – Қалъа” давлат музей - қўриқхонаси илмий котиби, тарихчи олим Комилжон Худойберганов, Хоразм вилояти архив ишлари ҳудудий бошқармаси бошлиғи Раҳимбой Матрасулов ва бошқалар сўзга чиқиб ўлкамиз бой тарихини ёш авлодга, шунингдек, сайёҳларга таништиришда ушбу кўргазма муҳим аҳамият касб этиши ҳақида гапирдилар.
Келгусида илмий – ижодий ҳамкорликни давом эттириш, кўргазмани янги экспонатлар билан бойитиб бориш борасида келишиб олинди.
Музейда янги кўргазма очилди