Шу кунларда Франциянинг Париж шахрида ўтказилаётган халқаро сайёхлик кўргазмасида Ўзбекистоннинг туристик салоҳияти намойиш этилмоқда. Париж шаҳрида бўлиб ўтаётган энг йирик “IFTMTopResa 2019” халқаро туристик кўргазмасидаги Ўзбекистоннинг миллий стендида Республикамизни машхур сайёхлик йўналишлари билан бир қаторда Хива Ичон-Қалъа музей қўриқхонаси хам тақдим қилинган. Унда Қадимий Хивага виртуал саёхат khiva360.uz лойихаси билан биргаликда Ичон-Қалъа музей қўриқхонасидаги интерактив кўргазмалар хам намойиш қилинмоқда. Бу эса мамлакатимиз стендига кўргазма қатнашчиларнинг қизиқишини ортирмоқда. Кўргазма 1-октябрдан 4-октябрга қадар давом қилади. Кўргазма ташкилотчиларининг тахминларга кўра, ярмаркага 34 мингга яқин киши ҳамда 1,5 мингдан зиёд туризм соҳаси мутахассислари ташриф буюради.
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МAК ҳамда Республикамизнинг 12 туристик ташкилоти Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўзбекистоннинг Франсиядаги элчихонасининг қўллаб-қувватлаши остида мамлакатимиз туристик салоҳиятини тақдим этиш имкоиятига эга бўлишди.
Миллий стендда Ўзбекистон делегацияси барча меҳмонларга юртимиз, унинг машҳур йўналишлари, туризмнинг ривожланаётган турлари, виза режимининг либераллашуви ва соҳадаги сўнгги ислоҳотлар ҳақида батафсил маълумотлар беришмоқда.
Келгусида 24-27 октябр кунлари Токио, 4-6 ноябрда эса Британиянинг Лондон шахрида бўладиган халқаро сайёхлик кургазмаларида Ўзбекистоннинг миллий стенди доирасида хам Ичон-Қалъа музей қўриқхонаси интерактив кўргазмаси намойиш қилиниши режалаштирилган.
Музейимиз халқаро майдонларда.
Шу кунларда Франциянинг Париж шахрида ўтказилаётган халқаро сайёхлик кўргазмасида Ўзбекистоннинг туристик салоҳияти намойиш этилмоқда. Париж шаҳрида бўлиб ўтаётган энг йирик “IFTM Top Resa 2019” халқаро туристик кўргазмасидаги Ўзбекистоннинг миллий стендида Республикамизни машхур сайёхлик йўналишлари билан бир қаторда Хива Ичон-Қалъа музей қўриқхонаси хам тақдим қилинган. Унда Қадимий Хивага виртуал саёхат khiva360.uz лойихаси билан биргаликда Ичон-Қалъа музей қўриқхонасидаги интерактив кўргазмалар хам намойиш қилинмоқда. Бу эса мамлакатимиз стендига кўргазма қатнашчиларнинг қизиқишини ортирмоқда. Кўргазма 1-октябрдан 4-октябрга қадар давом қилади. Кўргазма ташкилотчиларининг тахминларга кўра, ярмаркага 34 мингга яқин киши ҳамда 1,5 мингдан зиёд туризм соҳаси мутахассислари ташриф буюради.