Музейимиз “InnoWeek.Uz-2019” – халқаро инновацион ғоялар ҳафталигида
2019 йил 29-31 октябрь кунлари Тошкент шахрида “InnoWeek.Uz-2019” – халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги бўлиб ўтди. Тадбирнинг тантанали очилиш маросимида Фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувахитов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов ҳамда Осиё-Тинч океани технологиялар трансфери марказининг (APCTT) раҳбари Michiko Enomoto иштирок этишди.
Ушбу халқаро тадбирда Республикамиз музейларидан биринчилардан бўлиб - Хива "Ичон-Қалъа" давлат музей-қўриқхонаси хам виртуал музей, қўшилган реалликга асосланган кўргазмаси билан муваффақиятли қатнашди. Тадбир давомида музей кўргазмасига кўплаб чет эллик ва махаллий тадбир қатнашчилари ташриф буюрди. Музей тамондан тақдим қилинган виртуал музей, смарт-музей, смарт каталог, смарт-харита ва смарт фотокарточкалар айниқса ташриф буюрувчиларда катта қизиқиш уйғотди. Қўшилган реалликга асосланган технологиялар музей кургазмасини интерактив бўлишида ва хар бир экспонат хақида кўшимча видео ва аудио ахборотлар бериши - музейларга бўлган қизиқишни орттиради. Тадбир якунида Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов тамонидан "Ичан-Қалъа" музей-қўриқхонаси - “InnoWeek.Uz-2019” – халқаро инновацион ғоялар ҳафталигини атив иштирокчиси махсус сертификати билан тақдирланди.
Мазкур тадбирда 30 дан ортиқ хорижий давлатлар вакиллари, 17 та хорижий ва 29 та маҳаллий корхона ва ташкилотлар, 35 дан ортиқ хорижий ва 20 дан ортиқ маҳаллий спикерлар, Республикамиздан жами 6000 дан ортиқ иштирокчилар қатнашди.

.