Музейлар - бебахо меъросимиз кўзгуси

                Янги Ўзбекистон тарихидаги буюк ва шонли сана – Ватанимиз мустақиллигининг ўттиз йиллик байрамини халқимиз катта шоду хуррамлик билан кутиб олмоқда.

                Мамлакатимизда янги демократик давлат, фуқаролик жамияти барпо этиш йўлида ўтган даврда амалга оширилган улкан ишлар, эришилган юксак натижаларда, ҳеч шубҳасиз, ҳаётимизнинг турли соҳа ва тармоқларида фидокорона меҳнат қилаётган юртдошларимизнинг беқиёс ҳиссаси бор.

                Ичон-Қалъа музей қўриқхонасида хам кейинги йилларда кўпгина музей ва қўргазмалар янгиланди, замонавий ахборот технологиялари ва иннвацион ечимлар қўлланилган кўргазмалар пайдо бўлди. Жумладан смарт - музей технологияси қўлланилган - "Оқ масжидлик меннонитлар тарихи" музейи, Хоразм Маъмун академияси олмларига бағишланган "Дор ул Хикма" музейида 3D mapping технологиясидан фойдаланилди. "Кадимги Хоразм тарихи" ва "Хоразмшохлар тарихи" музейларида тарихий шахсларнинг мум хайкаллари ўрнатилди. Кўхна арк саройида янгитдан - "Тангалар тарихи" доимий кўргазмаси ва Матпанабой мадрасасида - "Ноёб ёзувлар" доимий кўргазмалари ташкил қилинди. 

                Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 декабрдаги "2021 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишламайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисидаги" фармонига асосан 2021 йилнинг 1-2-3-4-5 кунлари Республикамиз миқёсида дам олиш куни деб эълон қилинган.  

                 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар махкамасининг 2014 йил 11 июлдаги "Давлат музейларининг болалар ва уларнинг ота-оналарига очиқлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" ги №189 сонли қарорига асосан Республикамиздаги барча музейларга 2 — 8 сентябрь кунлари «Музейлар ҳафталиги» эълон қилинган ва унинг доирасида маданий-маърифий тадбирлар ўтказиш ҳамда аҳолининг шу кунлари давлат музейларига бепул кириши белгиланган. Шу муносабат билан Республикамиз ахолисини байрам кунларини мазмунли ўтказишлари учун оилавий - Ичон-Қалъа музей қўриқхонаси музейларга таршриф буюришга таклиф қиламиз.