Ўзбекистон Республикаси Вазирлар махкамасининг 2014 йил 11 июльдаги №189 сон қарорига асосан - Республикамиз музейларида 2-8 сентябр кунлари "Музейлар хафталиги" тадбири давомида Республикамиз фуқаролари музейларга бепул ташриф буюришлари белгилаб қўйилган.
Ушбу тадбир доисрасида - Ичон-Қалъа музей қўриқхонаси 14 та кургазмаси Республикамиз сайёхлари учун 2-8 сентябр кунлари бепул хизмат кўрсатиши белгиланган. Ушбу тадбир давомида ахоли Хоразмниг утмиш тарихи, буюк шахслари, санъати ва маданиятига оид тарихий буюмлар билан танишишлари, мактаб ўқувчилари учун очиқ дарслар ва кўчма кўргазмалар ўтказиш ишлари ташкиллаштирилди.
7 сентябрь куни Хива шахридаги 2 сон Баёний мактаби ўқувчилари Хива Ичан Кальа музей қўриқхонасига ташриф буюришди.Уларга Қадимги Хоразм бўлими илмий ходимлари бепул экскурсия хизмати кўрсатишди. Ўқувчилар музейимизга илк маротаба келганликларини айтишди. Улар Кўхна Арк саройи тарихи, меъморчилиги ва унда бўлган тарихий шахслар тугрисида экскурцияни тинглаб, ўзларини қизиқтирган саволларига илмий ходимлар тамонидан жавоблар олишди. Ушбу тадбирдан миннатдорчилик сифатида - Ватан, Хоразм ва жонажон Хива обидалари тўгрисида ўзлари ўқиган ва ёзган шеьрлари билан тадбирни янада жонлантиришди.
Бундан ташқари ёш авлодни ватанпарварлик рухида тарбиялаш, ўтимиш тарихимиз, буюк шахслар ва санъат ва маданиятимиз илдизларини томоша қилиб ўрганишлари учун - хар хафтанинг сешанба ва жума кунлари - ўқувчи ёшлар ва уларга хамрохлик қилувчи ота-оналари учун бепул музей хизмати кўрсатиш давом қилдирилмоқда.
Музейлар хафталиги натижалари

Хафталик доирасида 8547 нафар махаллий сайёхлар музей корикхонамизга ташриф буюрди, шулардан: Андижан вилоятидан - 455, Бухора вилоятидан - 248, Ташкент шахридан - 752, Жиззах вилоятидан - 62, Қашкадарё вилоятидан - 368, Навоий вилоятидан - 131, Наманган - 248, Қорақолпақистон Автаном Республикасидан - 558, Самарканд - 189, Сурхандарё вилоятидан - 174, Сирдарё вилоятидан - 56, Ташкент вилоятидан - 62, Фаргона вилоятидан - 344, Хоразм вилоятидан - 4 900 та сайёхлар ташкил қилди.