Ҳар бир давлатнинг тараққиётида мавжуд урф-одатлар, анъаналар ҳамда қадимий ёдгорликларни ўрганиш ва сақлашда музейларнинг ўз ўрни мавжуд. Бугунги кунда музейлар фаолиятини такомиллаштиришга катта аҳамият қаратилмоқда.
Ўзбекистон музейлари эса 130 йиллик тарихга эга. Республикада жами 124 та музей ва унинг филиаллари фаолият юритиб келмоқда, шундан, 49 таси асосий музейлар, 75 таси филиаллардир. Музейларнинг 7 таси
музей-қўриқхоналар ҳисобланади.
Сўнгги 4 йил давомида республика бўйича 11 та янги музейлар ташкил этилди. (Муйноқ Экология музейи, Шаҳрисабз шаҳридаги “Мақом музейи”, Эркин Воҳидов уй-музейи, Мутал Бурхонов уй-музейи, Хазиний уй-музейи, Абдулла Қодирий меъмориал музейи, Абдулла Қодирий уй-музейи,Эргаш Жуманбулбул ўғли ёдгорлиги музейи, Бердақ номидаги Қорақалпоқ адабиёти тарихи давлат музейи, Маҳмудхўжа Беҳбудий уй-музейи, Тошкент туман тарихи музейи).
Президентимиз ташаббуси билан 2017-2027 йиллар давомида музей ашёларини ишончли сақлаш, ташриф буюрувчилар, хусусан имконияти чекланган шахслар учун қулай шарт-шароитлар яратиш, туристларга хизмат кўрсатишни ривожлантириш, архитектура-режалаштириш, интерьер, дизайн ва ландшафт ечимларига эътибор қаратган ҳолда ҳар бир музей биносининг эскиз лойиҳасини музейнинг йўналиши ва мазмун-моҳиятидан келиб чиққан ҳолда тасдиқлашни назарда тутувчи 10 йиллик давлат дастурини қабул қилинди.
Шу билан бирга музейлар фолиятини такомиллаштиришга қаратиган қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди.
2021 йилнинг 26 ноябрь куни президент томонидан «Музейлар тўғрисида»ги қонунга қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонун имзоланди. Унга кўра:
- музейларга уларни ташкил этиш мақсадларига мос бўлган фаолият турларини ўз таъсис ҳужжатларига мувофиқ амалга оширишига рухсат берилмоқда. Бунда, музейлар музей ашёларининг бут сақланишини таъминлайди;
- давлат музейларига пулли хизматлар кўрсатишдан, хайриялардан ва бошқа манбалардан келиб тушадиган маблағлар келгуси йил учун бюджетдан молиялаштириш ҳажмини белгилашда ҳисобга олинмаслиги ва ушбу маблағлар ҳисобига бюджетдан молиялаштириш миқдори камайтирилмаслиги белгиланмоқда.
Шунингдек, бунда кўрсатилган маблағлардан давлат музейларининг моддий-техника базасини ривожлантириш, илмий салоҳиятини ошириш ва уларни тарғиб қилиш ҳамда қонунчиликда белгиланган бошқа мақсадлар учун фойдаланиш назарда тутилмоқда.
Таъкидлаш жоиз, амалдаги “Музейлар тўғрисида”ги Қонунда (2008 йил) музейлар нотижорат маданият муассасаси эканлиги белгиланган. Бу ўз навбатида, музейларнинг пулли хизматлар кўрсатиши ва бошқа тижорат фаолиятини амалга оширишига таъсир кўрсатаётган эди.
Айни вақтда Қонундан келиб чиқиб, республика музейларида ташкил этиладиган кўргазмалар, кўчма кўргазмалар, маданий-маърифий тадбирлар, форумлар, конференция ва семинарлар бўйича календарь режаларини тасдиқлаш амалиёти жорий этилди. Шунингдек, музейлар фаолиятини баҳолаш тизими йўлга қўйилди.
Музейлар - ҳалқ тарихининг кўзгусидир
Ҳар бир давлатнинг тараққиётида мавжуд урф-одатлар, анъаналар ҳамда қадимий ёдгорликларни ўрганиш ва сақлашда музейларнинг ўз ўрни мавжуд. Бугунги кунда музейлар фаолиятини такомиллаштиришга катта аҳамият қаратилмоқда.
Ўзбекистон музейлари эса 130 йиллик тарихга эга. Республикада жами 124 та музей ва унинг филиаллари фаолият юритиб келмоқда, шундан, 49 таси асосий музейлар, 75 таси филиаллардир. Музейларнинг 7 таси
музей-қўриқхоналар ҳисобланади.
Сўнгги 4 йил давомида республика бўйича 11 та янги музейлар ташкил этилди. (Муйноқ Экология музейи, Шаҳрисабз шаҳридаги “Мақом музейи”, Эркин Воҳидов уй-музейи, Мутал Бурхонов уй-музейи, Хазиний уй-музейи, Абдулла Қодирий меъмориал музейи, Абдулла Қодирий уй-музейи, Эргаш Жуманбулбул ўғли ёдгорлиги музейи, Бердақ номидаги Қорақалпоқ адабиёти тарихи давлат музейи, Маҳмудхўжа Беҳбудий уй-музейи, Тошкент туман тарихи музейи).