Музейларга инновацион техологияларни жорий қилиш борасида мухим келишув

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Маданият Вазирлигини инновацион технологияларни музей ишига жалб қилиш хақидаги фармонларини ижросини таминлаш борасида Хива "Ичон-Қалъа" музей қўриқхонаси 2019 йил 13-14 январь кунлари Республикамизда ўзининг инновацион ғоялари билан машхур булган "SmartChain" компанияси вакилларини музейларда қўшилган реаллик ва ақилли музей тизимларини тадбиқ қилиш буйича хамкорликга таклиф қилганди.

            Ўтган давр мобайнида музей ходимлари ва фирма вакиллари билан 6 та лойихани амалга ошириш буйича "йўл харитаси" ишлаб чиқилди.

            Ушбу келишувга асосан куни кеча "SmartChain" компанияси рахбари Рахимов Бобур Камолович, дастурчи Рахимов Алишер Камолович, контент менеджер, фотограф Феруз Рустамов ва дизайнер Руслан Абдуғаниевлар иштирокида музей қўриқхонада қўшилган реаллик ва ақилли музей йўналишида 6 та лойихаларни шартномалари имзоланди

            Қўшилган реалликга асосланган тизим музей - қўриқхонага ташриф буюрган сайёхларга тарихий обидалар ва кўргазмалардаги тарихий ашёларни замонавий талқиндаги аудио, видео ва 3D кўринишида интерактив тамоша қилиш имконини беради.    Тизимни тадбиқ қилишни асосий мақсадлари:

  • Музейга ташриф буюрувчиларга қўшимча қулайликларни яратиш.
  • Тамоша қилинаётган объектни ва олинаётган ахборотни сифатини кучайтириш.
  •  Интераткив имкониятни қўллаган холда мамлакатимиз ўтмиши ва бугунги куни орасидаги узвийликни кўрсатиш.
  • Музейга ташриф буюрувчиларга ўзбек халқини ананалари ва мустақиллиги мавзуларини кенгроқ ёритиш.
  • Музейга ташриф буюрувчиларни сонини кўпайтириш ва уларнинг музей худудида кўпроқ вақтини ўтказишга эришиш. Музейга ташриф буюрувчи махаллий ва чет эллик сайёхлани сонини ошириш.
  • Музей кўргазмаларини илғор техник воситалар билан таминланиши сифатини ошириш.
  • Замонавий, тараққий қилган смарт-музей имижини шакиллантириш.

            Юқоридагиларни хисобга олганда - NazzAR  қўшилган реаллик технологияси платформасида ўуйдаги вазифалар амлга оширилиши кўзда тутилган:

  • Интерактив кўргазмалар ташкил қилиш.
  • Мавжуд музей кургазмаларини бир қанча тилларда ишловчи аудиогидлар билан таминлаш.
  • Бир қанча экспонатларга фаол видо тизимини қўллаш.
  • Машхур меъморий биноларни 3D моделини яратиш.
  • Ўзбекистоннинг анъанавий маданий меъросини акс эттирувчи сахналарни яратиш.
  • Музейни чоп қилинган босма нашрларига интерактив имкониятларни қўллаш.
  • Музей комплексни интерактив буклети ва харитасини яратиш.
  • Интерактив ёдгорлик карточкаларини яратиш.
  • Ичон-Қалъа ёдгорликлари буйлаб 360 градусдаги реалликга асосланган 50 та нуқтадан туриб меморий обидаларини масофадан тамоша қилиш учун - махсус виртуал музей портали яратиш.

 

NazzAR платформасидаги қўшилган реаллик технологияси - бу фойдаланувчининг мобил алоқа воситаси орқали атрофидаги объектлар билан ўзаро интерактив алоқасидир. Фойдаланувчи музейга худудига ташриф буюриш жараёнида аудио, видео, 3D кўринишидаги сахналар воситасида қўшимча интерактив ахборот қабул қилади. Бунинг учун фойдаланувчи ўз мобил алоқа воситасига Android ва IOs платформасида ишлайдиган NazzAR дастурий таминотини юклаб олади.

            Фойдаланувчи махсус кўрсатмаларга амал қилган холди музей худудида жойлаштирилган махсус табличкаларга ёки музей кургазма залидаги белгиларга ўз мобил алоқа воситасини йўналтириш орқали - обида ёки музей ашёси хақида қўшимча маълумотлар олади. Техник имкониятлар фойдалаувчига ўтмишдаги ёрқин тарихий ва маданий сахналарини, воқеалар жойини, тарихий шахслар сиймоларини ва қиёфаларни жонлантирган холда кўриш имкониятини яратади.