Қадимий Хива нафақат мамлакатимиз , балки дунё сайёҳлари нигоҳида турган очиқ осмон остидаги музей шаҳардир.
"Ичан қалъа" давлат музей-қўриқхонаси томонидан сохага замонавий технологиялар, инновацион лойиҳалар жорий этилган ҳолда ташриф буюрувчилар учун кейинги даврда қатор қўшимча қулайликлар ва шарт-шароитлар яратилмоқда.
Яқинда музейга ташриф буюраётган сайёҳлар учун яна бир имконият амалиётга жорий этилди. Эндиликда музей-қўриқхонага ташриф буюриш, у ердаги маданий меърос объектлари ва музей кўргазмаларини томоша қилиш истагида бўлганлар кириш чипталарини PayNET шахобчалари, яъни бу тизимдаги Республикамизни исталган жойидаги автомат кассалари орқали ҳам сотиб олишлари мумкин. Бу сайёҳнинг ўзи хоҳлаган ҳудудда хизматдан фойдаланиш имкониятини яратибгина қолмай, ташриф буюрувчилар гавжум пайтлари асосий чиптахонадаги тирбандликнинг олдини олишга ҳам хизмат қилади. Кейинги қадам - мобил алоқа воситаларида PayNET илваси орқали чипталар сотишни ташкил қилиш.
Сайёхлар учун яна бир қулайлик